«Газета.uz» таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган таниқли россиялик урбанист Аркадий Гершман Тошкент ҳақидаги ўз таассуротларини сўзлаб берди.

Мутахассисни шаҳарни режалаштириш бўйича нималар ҳайратга солди ва нималар ажаблантирди? Қисқа видеоинтервьюни томоша қилинг.

YouTube’да томоша қилиш

«„Пиёда азобланиши керак“ — Тошкент бўйлаб пиёда сайр қилаётган одамда туғиладиган асосий фикр шу бўлади назаримда… Бундай бўлмаслиги керак».
Аркадий Гершман

Аркадий Гершмандан Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари муаммоларининг тўлиқ тафсилотлари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни февралда «Газета.uz"да ўқишингиз мумкин.

Аркадий Гершман — «Одамлар учун шаҳар» ва «Веломосква» оммабоп лойиҳалари муаллифи.