Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 28 январдан 1 февралгача Нью-Делида бўлиб ўтган Indian Open халқаро мусобақасида энг яхши натижани қайд этди. Мамлакат боксчилари бешта олтин ва иккита кумуш медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Терманинг Тошкент аэропортида кутиб олиниши.

Финал баҳсларида Худоназар Файзов (52 кг гача) ҳиндистонлик Салмон Шайхни мағлубиятга учратди (4:1, видео). Абдулхай Шораҳматов (56 кг гача) эса Мўғилистон вакили Энкх-Амар Кхаркхуни (5:0, видео), Бобо-Усмон Ботуров (69 кг гача) ҳиндистонлик Динешни (5:0, видео), Исроил Мадримов (75 кг гача) кубалик Иглесиас Эстрадани (3:2, видео), Баҳодир Жалолов (+91 кг) ҳиндистонлик Сатиш Кумарни (4:1, видео) мағлубиятга учратди.

Санжар Турсунов (91 кг гача) Ҳиндистон боксчиси Санжет билан жангда олтин медални бой берди. Иқболжон Холдоров (64 кг гача) кубалик спортчи Жордж Винентдан (4:1) мағлубиятга учради.

Терма жамоанинг мураббийлик штабига Раҳматжон Рўзиохунов ва Абдувоҳид Жалолов бошчилик қилди.