Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи учрашувида Жанубий Кореяни мағлубиятга учратди. Хитой Тайбэда бўлиб ўтган ўйин 13:2 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистонликлардан голларга Артур Юнусов (3-дақиқада), Даврон Чориев (7', 8', 13'), Фарҳод Абдумавлонов (11'), Ихтиёр Ропиев (16'), Хусниддин Нишонов (22'), Дилмурод Шавкатов (22'), Илҳомжон Ҳамроев (25'), Дилшод Раҳматов (31'), Анасхон Раҳматов (35'), Машраб Одилов (38') ва Даврон Абдураҳмонов (40') муаллифлик қилди.

Рақиблар таркибида Жанг Йонг Чол дубль (25', 38') қайд этди.

3 февраль куни Тошкент вақти билан 13:30 да Ўзбекистон Тожикистон, 5 февраль худди шу вақтда Японияга қарши ўйнайди.

Видео