12:06 да Тошкентда зилзила қайд этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ер ости силкиниши кучи 3−4 баллни ташкил этди.

Бошқа шаҳарлар бўйича маълумотларга ҳозирча йўқ.

100 км чуқурликда қайд этилган зилзила ўчоғи Афғонистон жануби-шарқида Тошкентдан 517 км узоқликдаги Ҳиндиқуш тоғларида жойлашган. Эпицентрда магнитуда 6,2 баллни ташкил этган.