Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Собир Раҳмонқулов вазифасидан озод қилинди, дея хабар қилди бошқарма вакили «Газета.uz"га. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 январь куни Қашқадарё вилояти фаоллари билан ўтказган йиғилишдан сўнг лавозимини тарк этган.
Бошқармага шу вақтга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Абдусалом Юлдашев бошлиқ этиб тайинланди.
Абдусалом Юлдашев (1967 йилда туғилган) — Тошкент халқ хўжалиги (1990) ва Президент ҳузуридаги давлат жамият қурилиши академияси (1996) битирувчиси.
1992 йилдан буён солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатиб келмоқда. 2012 йилда ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.