Ўзбекистон Президенти Фармони билан Адҳам Исмоилов Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди регулятор матбуот хизмати. 2014 йилдан у Президент девонининг Ижтимоий-иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш хизмати бош маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адҳам Исмоилов — Тошкент молия институти битирувчиси, меҳнат фаолиятини 1993 йилда Фанлар академияси Астрономия институтида бошлаган.

2011−2014 йилларда «Халқ банки» раисининг биринчи ўринбосари, сўнгра раис вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият кўрсатган.