2017 йил охирига келиб Ўзбекистон пойтахтида истиқомат қилаётганлар 2,465 миллион кишига етган, дея хабар қилди ЎзА. 2018 йилда бу рақам 2,489 миллионтага етиши кутилмоқда. 2012 йилда эса пойтахтликлар сони 2,342 миллион киши ёки 5 фоиз камроқни ташкил этган.

2018 йилда пойтахтда таҳсил олаётган талабалар сонининг қисқариши кутилмоқда. Хусусан, ўтган йилда 109 минг нафарга яқин талаба рўйхатга олинган бўлса, жорий йилда уларнинг сони қарийб 7 мингтага камаяди.

Пенсионерлар сони бўйича кейинги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич 2017 йилда қайд этилган бўлиб, 326 минг нафарга етган. Жорий йилда бу рақам 312 мингтани ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Маълумотлар манбаси келтирилмаган.