30 январь куни Қаршида Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Бугун Ўзбекистонда мамлакатнинг биринчи раҳбари таваллудининг 80 йиллиги нишонланмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлат раҳбари буюк сиёсатчи ва доно ислоҳотчи Ислом Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлари Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирганини таъкидлади.

Ислом Каримовнинг ҳайкалини Шавкат Мирзиёев ва Татьяна Каримова очди.