Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбараси очилди. Мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади, дея хабар қилди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини кўздан кечирди ва Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон ўқилди.

Тадбир иштирокчилари, мамлакатимизнинг барча жойларидан келган юртдошлаимиз мақбарани зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига ҳам гул қўйди.

Шу куни Форумлар мажмуасида элга эҳсон оши тортилди.