АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс ушбу ҳафтада Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар қилди Американинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати.

Элис Уэллс Тошкентда Элис Уэллс Президент Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури доирасида эришилган ютуқлар, халқаро ва минтақавий масалалар, шунингдек иқтисод ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг юқори лавозимли расмий вакиллари билан учрашади.

Элис Уэллс Ўзбекистонга ташриф буюришга қадар 30 январь куни Лондонда Буюк Британия ҳукумати расмийлари ва халқаро ОАВ ходимлари билан учрашади.