Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси чет эл дипломларини нострификация қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш олишга мўлжалланган онлайн хизматни ишга туширди. Бу ҳақда Давлат инспекциясидан «Газета.uz"га хабар қилинди.

«Авваллари ариза берувчи нострификация жараёни тўғрисидаги оддий ахборотларни олиш учун ҳам қишлоқ жойлардан марказга келишга мажбур бўлар эди. У навбатда турар, қизиқтирган саволларига шахсан жавоб олиб уйига қайтар эди», — дейилади хабарда.

Эндиликда хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатлар эквивалентлигини ўрнатиш учун онлайн аризани тўлдириш ва суҳбатдан ўтиш ёки имтиҳон топшириш учун Давлат инспекциясига бир мартагина ташриф буюрса етарли.

Маҳкама нострификация учун имтиҳонларни ҳудудларнинг ўзида ўтказиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.