28 январдан 29 январга ўтар кечаси Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар термаси Тошкентга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда футболчилар ва уларнинг мураббийларини уларнинг яқинлари ва ишқибозлардан ташқари бош вазир Абдулла Арипов, Миллий Олиммпия қўмитаси ва Футбол ассоциацияси раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик кутиб олди.

Осиё чемпионлари учун байроқлар ва «Биз сиздан фахрланамиз» ёзуви билан безатилган тўртта икки қаватли автобус тайёрлаб қўйилган эди.

22 футболчининг ҳар бирига оқ рангли Malibu автомобиллари, тўрт нафар мураббийга эса қора рангли Malibu тортиқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақанинг биринчи учрашувида Қатар термасидан мағлубиятга учради (0:1), бироқ кейинги учрашувларда Хитой (1:0), Уммон (1:0), Япония (4:0), Жанубий Корея (4:1) ва Вьетнам (2:1) жамоалари мағлубиятга учратилди.

Фото



Видео

Видео: Championat.asia.