Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саули Нийнистёни Финляндия Президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Финляндияда сайловлар ўтган якшанбада бўлиб ўтди. Интерфакснинг хабар қилишича, Саули Нийнистё ҳисоб-китоблар якунларига кўра сайловчиларнинг 62,7 фоиз овозига эга бўлди. Қолган номзодлар 6,9 фоиздан 1,5 фоизгача овоз тўплаган. Сайловда жами бўлиб саккиз номзод президентлик учун курашган.

Овоз беришда 69,9 фоиз сайловчилар иштирок этган.