Ўзбекистонлик профессионал боксчи Санжар Раҳмонов (10−0−1, 5 КО) Шимолий Америка Бокс федерацияси (NABF) талқини бўйича ёшлар ўртасида вакант бўлиб турган чемпионлик титули соҳиби бўлди.

Андижон бокс мактаби вакили кичик Хайлон Уильямсни (16−4−1, 3 КО) муддатидан олдин мағлуб этди. Америкалик боксчи жангнинг дастлабки дақиқаларданоқ нокдаунга учради, бироқ ўрнидан тура олди. Аммо иккинчи раундда рефери Санжар Раҳмоновнинг яққол устунлигини кўриб учрашувни тўхтатишга қарор қилди.

Видео