Ўзбекистон ва Қирғизистон «Тошкент-Бишкек» («Ғишт кўприк» / «Жибек Жоли» ўтказиш пунктлари орқали), «Андижон-Ўш» («Дўстлик» / «Достуқ» ўтказиш пунктлари орқали) ва «Фарғона-Ўш» («Ўзбекистон» / «Қизил Қия» ўтказиш пунктлари орқали) доимий автобус қатновларини қайта тикламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Дарё ва автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» автомобиль йўлагини шакллантириш ва ушбу мамлакатларнинг халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш 22−25 январь кунлари Тошкентда бўлиб ўтди.

Хитой томони билан Ўзбекистон автотранспорт воситалари юкларини Хитой Халқ республикаси ҳудуди бўйлаб қийинчиликларсиз ташилиши тўғрисидаги келишувга эришилди. Делегация икки давлат ўртасида халқаро автомобиль юкларини ташишга рухсат бериш бланкаларининг ўзаро алмашинувини йўлга қўйиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.

Ҳар учала томон ҳам 2017 йилнинг 30 октябрь-3 ноябрь кунлари «Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қошғар» йўналиши бўйлаб халқаро автокарвон сафарининг муваффақиятли синовдан ўтганини қаршилади. Ушбу автокарвонда ҳар бир мамлакатдан учтадан юк ташувчи автотранспорт воситаси иштирок этиб, мазкур йўналиш бўйлаб мунтазам автомобиль юкларини ташиш иқтисодий жиҳатдан самарали эканини тасдиқлади.