Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти Қашқадарёга кўчирилади, дея хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури.

1994 йилда асос солинган билим юртининг кўчирилиши тўғрисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев душанба куни Қаршининг Хонобод аэродромида ҳарбий учувчилар билан суҳбати жараёнида маълум қилди.

«Бизнинг битта ягона вазифамиз — одамларнинг, халқнинг эртанги кунга ишончини ошириш ва биз ўз йўлимиздан қайтмаймиз. Мана шу йўналишда ҳар куни, ҳар соатда ишлашда давом этамиз», — дея Президент сўзларидан иқтибос келтирилди теледастурда.