Тошкентдаги 134-мактабнинг ўн икки ёшли ўқувчиси Абдуллоҳ Рўзибоев анҳорга тушиб кетган дўстини қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилди. Ҳодиса ҳақида Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Абдуллоҳ ва Шоҳжаҳон дарсдан сўнг сайр қилишга қарор қилади. Қорақамишдаги анҳор ёқасидан ўтар экан, канал устидаги қувурдан югуриб ўтишга қарор қилишади. Шоҳжаҳон сирпаниб, сувга қулайди.

Абдуллоҳ ўзини йўқотиб қўймади ва унинг ортидан сувга тушди. Болакай бир неча йил сузиш билан шуғулланган эди. Мураббийнинг маслаҳатларини эсга олиб, тезда устки кийимларини ечади ва сувга ташлайди.

Дўстига етиб олган Абдуллоҳ уни анҳор қирғоғига олиб чиқади, бироқ чарчоқ сабабли ўзи қирғоққача ета олмай, совуқ сув уни пастга тортиб кетади.

Ёш қаҳрамон эндигина 12 ёшни қарши олган эди. Синфдошлари ва ўқитувчиларининг айтишича, у қўрқмас ва намунали ўқувчи бўлган.