Ўзбекистон терма жамоаси финалда Вьетнам жамоасини экстра таймларда мағлубиятга учратган ҳолда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионига айланди. Хитойда бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувдан аввал майдон қор билан қоплангани оқ либосларда ўйнаган Ўзбекистон футболчиларига қийинчилик туғдирди. Шунга қарамасдан биринчи бўлиб Ўзбекистон жамоаси ҳисобни очди. Ҳимоячи Рустам Ашурматов бурчак тўпини боши билан дарвозага йўллаб, «оқ бўрилар"ни 8-дақиқадаёқ олдинга олиб чиқди.
Биринчи тайм якунланишига оз қолганда рақиблар ҳисобни тенглаштирди — Нгуен Куанг Хай Ботирали Эргашев дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ мўлжалга олди.
Танаффусдан сўнг Ўзбекистон кўк рангдаги либосда майдонга тушди. Ўйиннинг иккинчи ярмида ўзбекистонликлар тўпга кўпроқ эгалик қилишди (70 фоиз) ва қулай вазиятларни юзага келтириши (16 та зарба), бироқ икки тайм якунлари бўйича ҳисоб дуранг бўлиб қолди.
Ғолиб ўйининг энг охирида маълум бўлди, 120-дақиқада Андрей Сидоров бурчакдан йўлланган зарбани Вьетнам дарвозасига аниқ йўллашнинг уддасидан чиқди. Эътиборлиси, гол муаллифи ўйинга учрашувнинг 118-дақиқасида тушди.
Нормуратбой Хамраев
Офарин сизларга ўзбегим ўғлонлари! Раҳмат сизларга! Муҳтарам Президентимизга, барча юртдошларимизга, Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбариятига, Бош мураббий Равшан Ҳайдаровга, футбол жамоамизнинг барча жонкуярларига, тиббиёт ходимларига, массажчиларга ва ёрдамчи мураббийларга, техник ходимларга ва барча барчага Осиё чимпионлиги муборак бўлсин! Сизларга олқишлар билан ғалабаларингизни муборакбод этамиз. Она Ватанимиз жонажон Ўзбекистонимизни футбол бўйича ёшлар терма жамоасини Осиё чимпионатидаги барча уйинларни ҳаёжон ила томоша қилдик. Сизлар ҳақиқатдан ҳам Осиё чимпионлигига муносиб эканликларингизни амалда исбот қилдингизлар. Зафар қучган ўғлонларимизнинг ушбу тарихий уйиндаги муносиб ғалабаси Она Ватанимиз спорти тарихи саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бўлди.
Сизларнинг ажойиб уйинларингиздан биз мухлисларингизни кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди. Финал уйинида сабот ва сабр билан, қиш кунида катта лайлак қор остидаги уйинларингиз ҳамда сизларни қўллаб қувватлашган ҳурматли юртдошларимизга ўзимизни самимий ҳурматларимизни изҳор қиламиз! Сизларга ҳам катта раҳмат! Ватан шаъни, қадр ва қиммати ва халқимиз ор номуси ҳамда шарафи ҳамма нарсадан устундир! Бизларку иссиқина уйда телевизор олдида мазза қилиб, юртдошларимиз футбол уйинини томоша қилдик, лекин сизларни кийим бошларингизни шиддатли ёғаётган қор шалаббо қилди, шунга қарамай охиригача Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, мардона йигитларимизни қувватлаб турдингизлар сизларга тасанно! Доимо соғ ва омон бўлингизлар!
Яна шу уринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон телерадио компанияси спорт теле канали жонкуярларига ҳам алоҳида самимий ҳурматларимизни изҳор қиламиз! Сизларнинг саъйи ҳаракатларингиз туфайли бизлар футбол бўйича Осиё чимпионати уйинларни барчасини кўриш имкониятига эга бўлдик. Айниқса спорт шарҳловчилари Элдор Мустафоев ва Хайрулло Хамидовларни хизматларини алоҳида қайд этиш керакки, шарҳловчилар шундай уйин ҳолатидан келиб чиқиб, ҳаттоки томошабинни ҳам ғалабага руҳлантирувчи шарҳлари билан бизларни мамнун қилди. Раҳмат сизларга Элдоржон ва Хайрулложон! Албатта насиб бўлса сизлар келажакда Жаҳон чимпионатидаги Она Ватанимиз футбол жамоалари уйинларини шарҳлайсизлар деб умид билдирамиз.
Яна бир бор Она Ватанимиз ўғлонларининг тарихий ғалабаси ҳурматли юртдошларимизга муборак бўлсин!
Мархабо Каримова
Азиз юртдошлар! Муҳтарам Юртбошимизга ҳамда барчаларингизга Жонажон Она Ватанимизни футбол бўйича ёшлар терма жамоасини Осиё чимпионатида олтин медалларни қўлга киритиб, Осиё чимпиони деган шарафли унвонга сазавор бўлишлари муборак бўлсин! Уларни барча жамоа аъзоларини ва мураббийларни ушбу улкан ғалаба билан самимий табриклаймиз! Уларга ўз ташаккур ва миннатдорчиликларимизни изҳор қилиб қоламиз! Ҳамиша соғ ва омон бўлингизлар!
Ўзбегим ўғлонлари ғалабасидан илҳомланиб битилган қуйидаги шеъримни сиз азизлар билан баҳам кўрмоқчиман.
Ўзбекистон чимпион бўлди!
Матонатли эй ўзбек фарзанд,
Футболда ҳам бўлдикку хурсанд,
Байроғимиз ҳилпирар баланд,
Ўзбекистон чимпион бўлди!
Тан олинди ўзбек футболи,
Ярашибди олтин медали,
Футболимиз чорлар иқболи,
Ўзбекистон чимпион бўлди!
Футболда ҳам армонлар ўлди,
Ўғлонлардан кўнглимиз тўлди,
Осиёда тенгсиз ҳам бўлди,
Ўзбекистон чимпион бўлди!
Чимпионлар дея сўрашар,
Қанча ҳавас билан қарашар,
Ўзбекка ғалаба ярашар,
Ўзбекистон чимпион бўлди!
Самимий ҳурмат билан, Каримова Марҳабо Эсанмуратовна.
Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги Оёқчи МФЙ, Оёқчи қишлоғидаги уй бекаси.