Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги соҳани ривожлантириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган концепция ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Концепция телекоммуникация инфратузилмалари, «Элеткрон ҳукумат», ахборот хавфсизлиги, инновациялар, почта, логистика ва электрон коммерция, таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш каби йўналишларни ўзи ичига олади.

Ахборот технологиялари вазирлиги кенг жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш мақсадида барча хоҳловчиларни концепцияни ишлаб чиқишда ўз фикр ва ғояларини илгари суриш орқали соҳани ривожлантиришда ҳисса қўшишга таклиф қилмоқда. Вазирлик сайтидаги махсус сўровномани тўлдириш орқали буни амалга ошириш мумкин.