Ўзбекистон бош прокурори лавозим тайинловлари тўғрисидаги буйруқларга имзо чекди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар қилди.

Музаффар Эгамбердиев Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Андижон вилояти прокурори лавозимига эса Ғайратжон Фозилов тайинланди.