Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни телефон орқали Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан суҳбатлашди.
Қозоғистон давлат раҳбари сайтида хабар қилинишича, Нурсултон Назарбоев 18 январь куни Ақтўбе вилоятида автобус ёнғинида Ўзбекистон фуқаролари вафот этгани муносабати билан Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди.
Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, кун тартибидаги долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашди.