Сешанба куни 6:26 да Тошкентда ер ости силкинишлари қайд этилди. Пойтахт сейсмостанциясининг «Газета.uz"га хабар қилишича, пойтахтда зилзила кучи 4 бални ташкил этди.

Зилзила ўчоғи Тошкентдан 18 км узоқликда, Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Сариағаш шаҳри ҳудудида жойлашган. Эпицентрда зилзила магнитудаги 3,9 бални ташкил этган.