Март охиригача Ўзбекистонда 150 та банкомат ишга туширилади, дея хабар қилди Марказий банк матбуот хизмати.

Ўтган йилнинг декабрида банк карталари фойдаланувчиларига қулай шароит яратиш ва жамоат жойларида банкоматлар тармоғини кенгайтириш мақсадида 159 дона банкомат ишга туширилган эди. Янги банкматларнинг жорий этилиши билан улар сони 595 донага етади.

Ўтган йили 57 фоиз транзакциялар банк карталари орқали товарлар ва хизматларга тўловлар, бошқа тўловлар ҳиссасига тўғри келган эди.

2017 йил декабрида муомалага чиқарилган пластик карточкалари сони 18,7 миллионтани ташкил этди.