Президент Шавкат Мирзиёев 22 январдаги қарори билан Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимни тасдиқлади.

Битим 29 декабрь куни Тошкентда бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов ва «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев томонидан имзоланган эди.

Ҳужжат тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида икки давлат алоқалари учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.