Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Иргиз туманида «Самара-Чимкент» автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.