Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди, дея хабар қилди ЎзА.

Давлат раҳбари ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва турли соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади.

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10−11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишган ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириқлар берган эди. Ўтган бир йилга яқин вақт мобайнида вилоятда қатор саноат лойиҳалари ишга туширилди, кўплаб ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди.