Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда: Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобуснинг 55 нафар йўловчиси — дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароларидир. Яна икки нафари эса Қозоғистон фуқароси.

Ёнғин натижасида 52 киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.

Ўзбекистон ФВВ тезкор боғланиш учун алоқа рақамларини ташкил этди: (+99871) 147−10−50 ва (+99871) 212−67−00.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси тезкор боғланиш рақамлари (+7 7132) 56−29−62 ва (+7 7132) 56−68−85.