Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари декабрь ойида бир ой аввалгига нисбатан 3 фоизга қимматлашиб, квадрат метри учун 530 дан 545 ш. б. га қимматлашди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди. Солиштириш учун — 2016 йил декабрида таклиф қилинган ўртача нарх 552 ш. у. ни ташкил этган эди.

Октябрь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 3 фоизга ошиб, 576 ш. б. дан 594 ш. б. га етган бўлса, панел турдагилари нархи ҳам 3 фоизга қимматлаб, 516 ш. б. га кўтарилди (500). Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 545 ш. б. (+3 фоиз), икки хонали — 524 (+3 фоиз), уч хонали — 560 (+2 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 557 (+2 фоиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.