Ўзбекистонда Buyuk Kelajak эксперт кенгаши тузилмоқда. Унда ҳуқуқ, молия, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги етакчи мутахассислар иштирок этади. Эксперт кенгаши таркибига чет элда катта обрў-эътибор қозониб, ўз фаолиятини Ўзбекистондан ташқарида олиб бораётган ватандошларимиз киритилади, дея хабар қилди ЎзА.

Buyuk Kelajak эксперт кенгашининг асосий мақсади Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган тараққиёт моделини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда халқаро тажрибани инобатга олиниб, Ўзбекистон бозорини холис баҳоланади. Асосийси, бу жараёнда хорижда катта обрў-нуфузга эга ўзбекистонликларнинг шахсий тажрибаси инобатга олинади.