Ўзбекистонда 2017 йилда нефть қазиб олиш ҳажми 6,3 фоизга камайиб, 806 минг тоннани ташкил этди. Табиий газ қазиб олиш ҳажми эса 0,5 фоизга ўсиб, 56,4 млрд куб метрга етди, дея хабар қилди Давлат статистика қўмитаси Саноат статистикаси бошқармаси.

Маҳкама маълумотларига кўра, автомобиль бензинини ишлаб чиқариш 2,5 фоиз ёки 1,1 млн тоннагача, дизель ёнилғиси — 4,5 фоиз ёки 962,9 минг тоннагача камайган.

Айни пайтда «Ўзбекнефтгаз» қувватлари йилига 70 млрд куб метр табиий газ ва 11,2 млн тонна суюқ углеводородларни қазиб олишни таъминлайди. Сўнгги йилларда республикада газга бўлган талаб 1,3 баробарга ўсиб, ҳар йили 50 млрд куб метрни ташкил этади.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 3 фоизга ўсиб, 60 млрд кВт/с, иссиқлик энергияси эса 4,5 фоизга пасайиб, 27 млн Гкални ташкил этди.

Қайта ишлаш саноати корхоналари маҳсулотлари ҳажми 112,7 трлн сўм ёки умумий ҳажмнинг 78,1 фоизини ташкил этди. Бунда тоғ-кон саноати ва карьерларни ишга тушириш 18,3 трлн сўм (12,7 фоиз), электр таъминоти, газ, буғ ва совитилган ҳавони етказиб бериш — 12,1 трлн сўм (8,4 фоиз) ҳамда сув таъминоти, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш — 1,1 трлн сўмни (0,8 фоиз) ташкил этди.