Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин режалаштирмаган ҳолда Тошкентнинг Сергели туманидаги 598- ва Яшнобод туманидаги 240-болалар боғчаларига ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Биринчи МТМда болалар боғчаси етарлича бола қабул қилиб, унга киришга навбатлар бўлишига қарамасдан муассаса биносининг бир қисмига маҳалла қўмитаси жойлаштирилган. Вазир Мактабгача таълим бошқармасига мазкур биноларни МТМ фойдасига қайтариб олиш вазифасини топширди.

Яшнобод туманидаги 240-мактабгача таълим муассасасида кун тартиби, санитар меъёрлар ва болаларни сақлаш қоидаларининг бузилиши аниқланди. Мазкур болалар боғчаси мудирасига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Агрепина Шин камчиликларни тез орада бартараф этиш, мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш ва болаларни ривожлантириш учун шароитларни яхшилашга топшириқ берди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, болалар боғчаларидаги мавжуд аҳвол мунтазам равишда ўтказилади.