2017 йилда GM Uzbekistan заводида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 58,1 фоизга ошиб, 135,5 минг донани ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси Машинасозлик статистикаси бошқармаси маълум қилди.

Жумладан Nexia русумли автомобиллар сони 34,5 мингтани, Cobalt — 18 минг дона, Matiz — 13 минг дона, Spark — 22,3 минг дона, Gentra — 19,1 минг дона, Damas — 22,4 минг дона, Captiva — 4540 дона, Malibu — 963 дона, Orlando — 388 дона ишлаб чиқарилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилда ишлаб чиқариш саноати ҳажми 144,2 трлн сўмни ташкил этиб, 7 фоизлик ўсиш қайд этилди. Саноатнинг ЯИМдаги улуши 26,7 фоизга етди.