Ўзбекистонда 2018−2035 йилларга мўлжалланган аэрокосмик саноатни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича стратегияси ишлаб чиқилиши мумкин. Мазкур ташаббус 2018 йилги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳасига киритилган.

10 ноябрга қадар аэрокосмик фаолиятни бошқаришга масъул давлат органи аниқлаб олинади. Соҳанинг моддий ва илмий базасини шакллантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, уларни хорижий таълим муассасаларида малакасини ошириш механизмларини яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш бўйича тадбирлар назарда тутилади.

Ҳужжатда миллий авиация саноатини қайта тиклаш ҳам кўзда тутилган.