Корея Республикаси Шифохоналар уюшмаси раиси ўринбосари, Чоннам миллий университети профессори Юн Тэк Рим Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси лавозими Ўзбекистон Президентининг 22−25 ноябрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи жараёнида таъсис этилган эди.

Профессор Юн Тэк Рим Гуруме (Япония) ва Жон Хопкинс тиббиёт мактабларида малака оширган. Жанубий Кореяда ишлашдан ташқари, у АҚШ Жарроҳ-ортопедлар академияси ва Жаҳон жарроҳ-ортопедлари ва травматологлари иттифоқида академик тадқиқотлар ўтказган. Профессор 8000 дан зиёд мураккаб операциялар ўтказган ва ўз ватанида бир неча маротаба энг яхши жарроҳ сифатида эътироф этилган.