Ўзбекистонда «яшаш минимуми» ва «истеъмол саватчаси» тушунчалари ҳамда уларни аниқлаш мезонлари жорий этилади.

Ушбу атамаларнинг амалга татбиқ этилиши халқ муҳокамаси учун эълон қилинган 2018 йилги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. Ташаббус 1 июлга қадар амалга оширилади.

Илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича «яшаш минимуми» ва «истеъмол саватчаси"га оид муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинади.

Қабул қилиниши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар миқдорининг, шу жумладан ҳудудлар кесимида «яшаш минимуми» ва «истеъмол саватчаси"га мутаносиблигини таъминлаш назарда тутилади.