«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво кузатилаётгани сабабли Андижонга қўшимча рейсларни амалга оширади. Довонда автомашиналар ҳаракати қийинлашгани темир йўл рейсларига бўлган талабни оширди.

«Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш ва улар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида „Ўзбекистон темир йўллари“ 9 январдан 13 январгача „Тошкент-Андижон-Тошкент“ йўналиши бўйича қўшимча рейсларни йўлга қўйди», — дея хабар қилди ташувчи вакили «Газета.uz"га.

"Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати маълумотларига кўра, №560 поезди Тошкентдан 21:15 да чиқиб, 3:16 да Андижонга етиб боради. Андижондан 7:15 да йўлга чиққан №559 Тошкентга 13:55 да етиб келади.