Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Саратов вилояти бўйича Бош бошқармаси маълумотига кўра, 7 январь куни тахминан соат 20.00 да федерал автомобиль йўлининг 560- километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Саратов вилояти томон ҳаракатланаётган BMW русумли автомобиль ҳайдовчиси қияликда бошқарувни йўқотиб RENO русумли микроавтобус билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида 5 киши жабрланган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, барча жабрланганлар, шу жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ва BMW ҳайдовчиси Петров туман касалхонасига олиб келинган, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига таянган ҳолди.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон фуқароси Чориева Саёҳат Ташпулатовна (1982 йил 30 августда Қашқадарё вилоятида туғилган) Саратов вилояти Петров туманидаги касалхонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Унинг ҳолати барқарор, жабрланганнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган RENO микроавтобусининг бошқа йўловчилари енгил тан жароҳати олишган ва касалхонага ётишни рад этишган:

1. Фаёза Рустам қизи Эшпулатова, 1995 йилда туғилган;

2. Мухторхон Пулатович Гиёсов, 1972 йил 6 январда туғилган;

3. Нуриддин Илхамович Хайдаров, 1986 йил 14 февралда туғилган.

Ҳозирги вақтда элчихонанинг консуллик бўлими жабрланган аёлга ёрдам бериш масаласини ҳал этмоқда.