Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўриш учун яқин вақтларда қўшни давлатга боради. Бу ҳақда Президент 5 январь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида маълум қилди.

«Абдулла Ниғматович Тожикистонга бориб ташрифга тайёргарлик қилиб келади. Биз катта-катта шартномаларга қўл қўямиз — темир йўл ҳам очилади Тожикистон билан, электр энергиясини узатишга ҳам келишдик. Қўшни билан қандай яшаш керак бўлса шундай яшаш керак. Ҳамма ўтади бу дунёдан, лекин қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди! Шуни ҳамма билиши керак. Биз учун қўшниларимизнинг ҳаммаси яхши бўлиши керак. Мана кўраяпсизлар, бу ишни қилаяпмиз. Бу осон эмас. 20 йиллик музни эритиш керак», — деди давлат раҳбари.

У жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистон яқин давлатлар билан тил топишсагина дўст бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.