1 январдан мактабгача таълим муассасалари учун ота-оналар тўлови миқдори ўзгарди.

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, Тошкент, вилоятлар марказлари ва вилоятларга бўйсинувчи шаҳарлар учун алоҳида нархлар белгиланди. Бундан ташқари, нархлар туман марказлари ва қишлоқ жойлари учун дифференцияланган бўлади.

Тўққиз соатлик гуруҳлар учун нархлар қишлоқ жойларда — 33 фоизга, туман марказларида — 5 фоизга, вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда — 9 фоиз ва вилоятлар марказларида — 1 фоизга камайтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, шунингдек Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳарлари учун мактабгача таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун тўлов миқдори белгиланган меъёрдан икки баробарга пасайтирилди.

Айни пайтда Тошкентда тўловлар миқдори оширилди. «Тошкент шаҳрида тўловлар бир оз миқдорда оширилишига озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши билан боғлиқ», — дея изоҳ берди МТВ вакили.

Тўловлар миқдори билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.