11−12 ва 14 январь кунлари Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, довон ҳудудида ва А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб, кўриш даражасининг 50−100 метргача қисқариши, шамол тезлиги 22−25 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Йўлларда қор уюмлари, музламалар пайдо бўлиши мумкин.

ФВВ кўрсатиб ўтилган кунлари автотранспортда Қамчиқ орқали сафарга чиқмасликни тавсия қилмоқда.