Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси У23 (23 ёшдан катта бўлмаганлар) ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи учрашувини 9 январь куни Қатар термасига қарши ўтказади. Бу ҳақда Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров раҳбарлиги остидаги жамоа «А» гуруҳида Қатар (9 январь, 16:30), Хитой (12 январь, 13:00) ва Уммон (15 январь, 13:00) билан ўйнайди.

Мусобақа 9−27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади, унда 16 жамоа иштирок этади. Япония Осиёнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.