«Олмалиқ» футбол клуби жамоанинг дастлабки номи — АГМКга қайтиши тўғрисида эълон қилди, дея хабар қилди. Жамоа 2004−2008 йилларда ушбу ном остида фаолият кўрсатган.

Аввалги логотип. Фото: АГМК ФК

Тошкент вилояти жамоасига 2004 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан асос солинган бўлиб, ушбу корхона номи билан аталган. 2009 йилда жамоа номи «Олмалиқ» билан ўзгартирилиб, унга таниқли футболчи Игорь Шквирин бош мураббий этиб тайинланди. Ўша мавсумда жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижаси қайд этиб, Олий Лигада тўртинчи ўринни эгаллади.

Жамоанинг қайта номланиши ва янги логотипи Олмалиқ кон-металлургия корхонаси томонидан тасдиқланди. Келгуси мавсумдан бошлаб жамоа футболчилари қора-сариқ Футболкаларда майдонга тушади, дейилади хабарда.
Ўтган мавсумда Тошкент вилояти жамоаси Олий Лигада еттинчи ўринни банд этди.