Ўзбекистонлик Олимпия ўйинлари совриндорлари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда рингга кўтарилади, дея хабар қилди BoxingScene нашри.

Ҳозирда Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби, жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Американинг Лас-Вегас шаҳрида (Невада штати) ярим ўрта вазнда (66,7 кг гача) профессионал боксчи сифатида биринчи жангига тайёргарлик кўрмоқда.

24 ёшли боксчига Руслан Хусинов менежерлик қилмоқда. Ўзбекистонлик Жастин Гамбер қўл остида шуғулланмоқда. Мураббийнинг сўзларига кўра, шогирди жаҳон чемпиони титулига тезда ўта олади.

«Бугун боксда ҳаваскорлик тарихида ёрқин из қолдирган кўплаб спортчилар 15 тагача профессионал жанг билан жаҳон чемпиони титули учун кураш олиб бориш имкониятини қўлга киритмоқда. Ўйлайманки, Ғиёсов ҳам улар сафига киради», — деди у.

Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев ярим енгил вазнда (57,1 кг гача) нокаутлар қироли бўлишни мақсад қилиб қўйган. Унинг ҳам менежери Руслан Хусинов бўлиб, профессионал жангларга Жастин Гамбер қўл остида тайёргарлик кўради.

Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов эркин агент ҳисоблансада бир қанча промоутерлик компаниялари қизиқиш билдирмоқда.