Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот марказининг махсус телефон хизмати (71) 200−00−88 ўз ишини бошлади.

«Газета.uz"нинг қўмита ахборот хизматидан аниқлик киритишича, юқоридаги телефон рақамига куннинг исталган вақтида қўнғироқ қилиш билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга тааллуқли ҳар қандай саволларга жавоб олиш мумкин.

Одатий саволларга дарҳол жавоб олиш мумкин. Аниқлик киритиш керак бўлган саволларга эса Давлат туризм қўмитаси мутахассислари жавоб беришлари мумкин (агарда қўнғироқ иш вақтида амалга оширилган бўлса).

Келгусида қўмита сайёҳларни ахборий қўллаб-қувватлаш учун қисқа рақамни (тўрт рақамли) ишга туширишни режалаштирмоқда.