4−5 январь кунлари Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб, вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 2−4 даража совуқ, кундузи 4−6 даража совуқ тушади, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзгидрометга таянган ҳолда. Ғарбий шамолнинг 7−12 м/с тезликда эсиши, 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

ФВВ фавқулодда вазиятларга дуч келмаслик учун кечки вақтда Қамчиқ довони орқали сафарга чиқмаслик ҳамда об-ҳаво маълумотларига аниқлик киритишни тавсия қилди.

Довонда ҳайдовчи ва йўловчилар қутқарувчилар, шифокорлар ва ЙҲХБ ходимлари куну тун навбатчилик қилаётган доимий фаолият кўрсатувчи постларга (постлар рўйхати) ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

Қамчиқ довонидаги об-ҳаво тўғрисидаги ахборотлар мунтазам равишда ФВВ сайтида, вазирликнинг Facebook'даги саҳифаси ва Telegram-каналида эълон қилиб борилмоқда.