«Ўзавтосаноат» компанияси 25 декабрь куни Бишкекда «Қирғизистонда ишлаб чиқариш таклиф этилаётган GM Uzbekistan енгил автомобиллари ҳамда «СамАвто» автобуслари тақдимотини ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, октябрда Қирғизистонда енгил ва юк автомобиллари, шунингдек автобуслар ва қишлоқ хўжалиги техникалари йиғилишини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум имзоланган эди.

Тақдимотда Ravon R2, Ravon Nexia R3, Ravon R4, Ravon Gentra автомобиллари, шунингдек SamAuto LE-60, Isuzu NP-21 ва Isuzu HC-40 автобуслари тақдимоти бўлиб ўтди.

Қирғизистон Инвестицияларни ҳаракатлантириш ва ҳимоя қилиш агентлиги раҳбари Эсенкул Момункулов тақдимотда унинг мамлакати ҳукумати эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча чораларни амалга ошириши, автомобиль саноати кўплаб ёндош соҳаларни ривожлантирган ҳолда мультипликатив ҳодисани яратишини яхши англашини таъкидлади.