Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2018 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни тасдиқлади.

Ишлаб чиқарувчилар учун винонинг энг кам улгуржи-сотиш нархини 1 литр учун 5400 сўмдан 6500 сўмга, энг кам чакана нархи эса 6500 сўмдан 7800 сўмга (20 фоиз) оширилди.

Ароқ ва ўткир алкоголь маҳсулотлари учун улгуржи-сотиш нарх аввалги 12,9 минг сўм ўрнига энг камида 16 минг сўм, чакана нарх эса 15500 сўм ўрнига 19,2 минг сўм қилиб белгиланди.

Конякнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 17,2 минг сўмдан 22 минг сўмга, чакана нархи эса 20,6 минг сўмдан 26,4 минг сўмга (28 фоиз) оширилди.

Алкогол маҳсулотларини ушбу нархлардан паст баҳоларга сотиш тақиқланади.