Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида икки йўлак тизими ишга туширилади. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати пойтахт аэропортидаги 2018 йил 1 январдан ишга тушадиган «яшил» ва «қизил» коридорлар суратларини эълон қилди. Хабарда қайд этилишича, Термиз аэропортида ҳам икки йўлак ишга туширилади.

Эндиликда мамлакат халқаро аэропортларида жисмоний шахслар нотижорий мақсадлар учун товарларни декларация қилиш шакллари сифатида божхона операцияларини амалга ошириш учун «яшил» ва «қизил» йўлаклардан бирини танлашлари мумкин (ДБҚ икки коридор тўғрисида батафсилроқ маълумот берувчи видеоролик ҳам тайёрлади).

Эслатиб ўтамиз, 1 январдан 2000 долларгача миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқишда ёзма декларация тўлдириш талаби бекор қилинмоқда. 5000 АҚШ долларига тенг ёки ундан кам бўлган нақд хорижий валютани Марказий банк рухсатисиз ташиш ҳам мумкин.

Фото