Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар ўтказилиши билан ёдда қолган 2017 йил ҳам якунланиб бормоқда. Мамлакат раҳбариятининг оқилона сиёсати натижасида, тарихий жиҳатдан қисқа бир даврда аҳолининг долзарб муаммоларини тезкор ҳал қилишнинг аниқ механизмлари жорий қилинди, иқтисодиётга бозор муносабатлари тамойилларини сингдиришнинг реал чоралари кўрилди, йирик қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шунингдек, хорижий сармоялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги корхоналарни ташкил этиш, мавжуд бўлган корхоналарнинг рентабеллик даражасини ошириш, юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда бошқарув жараёнида замонавий инновацион ёндашувлар қўлланилишини таъминлаш мақсадида ишбилармонлик ва бизнес учун кенг имкониятлар яратилди.

Ўз навбатида, «SFI Management Group» компанияси амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикасини ривожланиши ва равнақи учун муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Жумладан, бизнинг компаниямиз пойтахтнинг Сергели тумани ҳудудида жойлашган ўзига хос металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган ягона корхона — Тошкент металлургия заводи қурилишида фаол иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, компаниямиз халқнинг севимли жамоаси бўлган «Пахтакор» футбол клубини ривожлантириш мақсадида инвестицион мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Кўрилган комплекс чора-тадбирлар натижасида «Пахтакор» футбол клуби Ўзбекистон чемпионати якунида турнир жадвалида 10 поғонадан юқорига кўтарилиб, бронза медали соҳибига айланди, шунингдек, ОФК чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

«SFI Management Group» компанияси Марказий Осиёда қора металл ишлаб чиқарувчи йирик корхона — «Узметкомбинат» АЖни давлат томонидан ишончли бошқарувга жалб қилинди. Қисқа вақт мобайнида комбинатда ишлаб чиқариш, ташқи-иқтисодий ва инвестицион жараёнларда халқаро бошқарув стандартлари татбиқ қилинди, корхонани бошқарув тизими ва хом ашё билан таъминлаш ишлари мақбуллаштирилди ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида савдо қилиш йўлга қўйилди.

Маълумки, кириб келаётган 2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди. Ишонамизки, келгуси йилда биз янада эътиборли натижаларга эришамиз ҳамда Ўзбекистон халқининг равнақи йўлида барча имкониятларимизни сафарбар қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, «SFI Management Group» жамоаси барчангизни ушбу ёрқин байрам билан чин юракдан табриклайди! Янги йил сизларга улкан муваффақият ва зафарлар, ёрқин туйғулар, такрорланмас лаҳзалар ва яхшиликлар олиб келсин! Муқаддас ўзбек заминида яшаб ва фаолият кўрсатиб келаётган барчага узоқ умр, бахт-саодат, мустаҳкам соғлиқ ва хотиржамлик тилаймиз!

Реклама ҳуқуқи асосида.