Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси январда Ўзбекистонда автомобилларга импорт бўйича олиб келинган ёнилғиларни сотувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини очади.

«Ўзбекнефтгаз» компанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, янги тармоқда эркин тижорий нархларда Европа сифати ва талабларига жавоб берувчи Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 ҳамда дизель ёнилғисини сотади.

ҚК АЁҚШлар тармоғидан ташқари ёнилғиларни тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари ёки биржа савдолари орқали эркин тижорий нархларда сотади.

Эслатиб ўтамиз, апрель охирида Жиззах вилоятида қиймати 2,2 млрд долларлик нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланган эди. Қурилиш ишлари 2021 йилда якунланиши кўзда тутилган.

Заводни июнда «Ўзбекнефтгаз» (ҚКдаги улуши — 60 фоиз) ва Gas Project Development Central Asia (Gazprom International шўъба тузилмаси, 40%) иштирокида тузилган Jizzakh Petroleum бошқаради. «Газпромбанк» гуруҳи томонидан бошқариладиган Enter Engineering бош пудратчи ҳисобланади.